Бугун 28 июнь, 2024 йил, жума

O'ZB

ФВВ Яшнободда содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди

ФВВ Яшнободда содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди

Бугун 28 июнь куни соат 04:13да Пойтахтимизнинг Яшнобод тумани, Джарқўрғон кўчаси 22-уйда жойлашган “AGRO FOOD OIL” Масулияти чекланган жамиятга қарашли ёғ қадоқлаш цехида ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин натижасида 300 кв.м. майдонда цех ички ва том қисми ёнган. Ёнғин-қутқарув жанговар бўлинмалари манзилга соат 04:20да етиб борган ва кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 05:12да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин жойига 7 та ёнғин-қутқарув техникаси жалб қилинган. 

Ёнғин сабаблари ва ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. 

Киритилди: 12:15 28.06.2020. Ўқилди: 2253 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!