Бугун 28 июнь, 2024 йил, жума

O'ZB

Дунёда коронавирус: 10 миллиондан ортиқ одам касалланган, 500 мингдан ошиғи вафот этган

Дунёда коронавирус: 10 миллиондан ортиқ одам касалланган, 500 мингдан ошиғи вафот этган

Worldometer порталининг охирги маълумотларига кўра, айни вақтда дунёда вирус 10,081 млндан кўпроқ кишида аниқланган. Уларнинг 501 мингдан кўпроғи вафот этган.  

Коронавирусга чалиниш ва ундан ўлим ҳолатлари бўйича АҚШ дунёда 1-ўринда турибди – 2,596 млн касалланган ва 128 мингдан кўпроқ ўлим. Кейинги ўринни 1,315 млн касалланган ва 57 мингдан кўпроқ ўлим ҳолати билан Бразилия эгалламоқда. Касалланишлар сони бўйича 3-ўринни Россия 627 мингдан кўпроқ ҳолат билан эгалламоқда.  

Портал маълумотларига кўра, дунёда коронавирусдан ўлим даражаси 1 млн кишидан 64,2 нафарга, АҚШда 387 нафарга, Бразилияда эса 269 нафарга етди.  

Киритилди: 10:10 28.06.2020. Ўқилди: 1508 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!