Бугун 9 июль, 2024 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ Россияни Европада тийиб турмоқчи. Аммо қайси йўл билан?

АҚШ Россияни Европада тийиб турмоқчи. Аммо қайси йўл билан?

АҚШ мудофаа бюджетининг кейинги молиявий йил (1 октябрдан бошланади) учун лойиҳасида "Европа тийиб туриш ташаббуси" дастури учун 3,8 млрд доллар ажратиш кўзда тутилган. Конгресс вакиллар палатасининг қуролли кучлар ишлари бўйича қўмитаси раиси Адам Смит тайёрлаган ҳужжатда ана шундай таклиф берилди.

Ҳужжатда "Россияни тйиби туриш учун "Европа тийиб туриш ташаббуси" дастурини молиялаштиришга 3,789 млрд доллар миқдорида маблағ ажратиш кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, Смитнинг сўзларига кўра, лойиҳа бюджети "Россиянинг Қрим устидан суверенитетини тан оладиган ҳар қандай фаолиятни молиялаштиришга қўйилган тақиқни узайтиради", "Россия билан ҳарбий ҳамкорликни чеклайди". Бу ерда гап икки мамлакат мудофаа вазирликларининг Суриядаги алоқа канали ҳақида бормоқда.

Ўтган йили "Европа тийиб туриш ташаббуси" учун 6,5 млрд доллар ажратилганди.

Келаси ҳафтада Смит раҳбарлигидаги қўмита мазкур бюджет лойиҳасини кўриб чиқади. Сўнгра ҳужжат вакиллар палатаси томонидан кўриб чиқилади. 

Киритилди: 05:30 28.06.2020. Ўқилди: 2940 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!