Бугун 9 июль, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Неонацистлар Одессадаги масжидга ўт қўймоқчи бўлди

Неонацистлар Одессадаги масжидга ўт қўймоқчи бўлди

Украина хавфсизлик хизмати 26 июнь – Қрим татар байроғи куни арафасида Одессадаги масжидга ўт қўйишга уринган шахсларни қўлга олди.  

Дастлабки суриштирувда аниқланишича, икки неонацист Украинадаги вазиятни беқарорлаштирмоқчи бўлган. Улар Россия махсус хизматларига алоқадор бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. 

Маълум бўлишича, қўлга олинганлардан бири Россияда узоқ вақт яшаб, яқинда Украинага қайтган. Неонацистлардан ўт қўйиш учун воситалар, мобил терминаллар ва теракт режаси кўрсатилган қайдлар олиб қўйилди. 

Бу гуруҳнинг яна бир аъзоси ўтган ҳафта қўлга олинган эди. Гуруҳ аъзолари этник ва маданий геноцидни тарғиб қилувчи австралиялик террорчи Брентон Таррантнинг издошларидир. 

Киритилди: 04:00 28.06.2020. Ўқилди: 2366 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!