Президентнинг кечаги қарорида Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Ижро аппарати тузилмасига ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ҳоким ўринбосари — департамент раҳбари лавозими жорий этилган.
Қарорга кўра, пойтахт рақамли технологиялар билан таъминланади. Хусусан, “Рақамли Тошкент” комплекс дастурига асосан 2020 йилда қуйидагилар амалга оширилади:
✅ 1 майгача барча турдаги электрон чипталарни онлайн сотиб олиш мумкин бўлади;
✅ 1 сентябргача барча мактабларда журнал ва ўқувчиларнинг кундаликлари электронлашади;
✅ 1 ноябргача барча коммунал хизматлар тўловларини онлайн тўлаш мумкин бўлади;
✅ 1 декабргача "Ягона электрон тиббий карта" ахборот тизими жорий этилиб, "Электрон поликлиника" ахборот тизимига 62 та оилавий поликлиника уланади.
2020 йил 1 майдан давлат ишхоналарида ахборот алмашиш фақат қуйидаги ноёб идентификаторлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади:
✅ жисмоний шахслар — жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);
✅ юридик шахслар — солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);
✅ кўчмас мулк — кадастр рақами;
✅ манзиллар — географик код;
✅ транспорт воситалари — транспорт воситасининг идентификация рақами.