Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистонга олиб келинаётган дорилар кўнгилхўшлик учун ишлатиляптими?

Ўзбекистонга олиб келинаётган дорилар кўнгилхўшлик учун ишлатиляптими?

Таркибида кучли таъсир қилувчи тропикамид моддаси бўлган ушбу дори воситасидан асосан ёшлар кўнгилхушлик мақсадида фойдаланилмоқда. 

Мутахассислар фикрига кўра, “Тропикамид”ни сурункали истеъмол қилиш саноқли ҳафталар ичида дорига қутулиш қийин бўлган руҳий қарамликни келтириб чиқаради. Хотира жуда тез сустлашади. Кайфият жуда тушкун бўлиб қолади, беморлар иложсизлик ҳиссидан азият чека бошлайди.

Маълумки, 2019 йил 27 сентябрдаЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида”ги ”818-сон қарори қабул қилинган эди. Мазкур қарор билан кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхати тасдиқланди.

Ушбу рўйхатда Тропикамид номли дори воситаси ҳам киритилган бўлиб, чакана реализация (сотиш) фақат гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни сақлаш ва сотиш фаолияти учун лицензияга эга бўлган дорихоналар ва ижтимоий дорихоналар орқали амалга оширилиши белгиланди.

Шундай бўлсада, ушбу дори воситасига бугун “қора бозор”да талаб кундан кун ошиб бормоқда.

Биргина Давлат божхона қўмитаси томонидан республика худудига ноқонуний равишда олиб кирилаётган кучли таъсир қилувчи дори воситаларини қонунга хилоф муомаласига чек қўйиш бўйича амалга оширилган ишлар давомида ўтган давр мобайнида 14318 дона “Тропикамид”нинг ноқонуний муомаласига чек қўйилди.

Божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабарига кўра, барча ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов органига юборилди.

Киритилди: 14:28 17.02.2020. Ўқилди: 4267 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!