Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Хитойда Қуръони карим қадимий қўлёзмаси сақланмоқда!

Хитойда Қуръони карим қадимий қўлёзмаси сақланмоқда!

Хитойнинг Цинхай вилоятидаги «Жесие» масжидида сақланаётган энг қадимий Қуръони карим қўлёзмаси зиёратига кунига 6000 киши ташриф буюради.

Маълумотларга кўра, ушбу Қуръони карим қўлёзмаси XI – XIII асрлардан олдин пайдо бўлган. Қуръоннинг ушбу қўлёзмаси 867 саҳифадан ва 30 қисмдан (жузлардан) иборат бўлиб, оғирлиги 13 килограммни ташкил этади. Қуръон қўлёзмаси маданий мерос бўйича мутахассислар томонидан 2007 йилда қайта тикланган ва ҳанузгача намлик, ҳарорат ва кислород миқдорини назорат қилувчи шиша қутида сақланмоқда.

Ҳар куни 6 мингга яқин меҳмонлар, «Жесие» масжидидаги Қуръоннинг ушбу қўлёзмасини зиёрат қиладилар. Уларнинг аксарияти Цинхай вилоятидан ва қўшни Гансу шаҳрида яшовчиларни ташкил этади.

Киритилди: 12:02 10.12.2019. Ўқилди: 2772 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!