Нукус шаҳри Қизкетган элатида яшовчи оилада мудҳиш ҳодиса рўй берди. 2019 йил 9 апрель куни қиз ўз отасини пичоқлаб ўлдирди. Ж.Б. исмли қизнинг отасини нима сабабдан ўлдиргани номаълум. Сайтнинг ишончли манбаси хабарига кўра, ота воқеа жойида ҳалок бўлган. Ж.Б. эса қўлга тушган.
Қизнинг ўз отасини қастдан ўлдиришига нима сабаб бўлганлиги ҳақида тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Бу бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратурасидан расмий маълумот кутамиз.
Маълумот учун, агар айбланувчи қастдан одам ўлдирса, Жиноят Кодексининг 97-моддаси билан жавобгарликка тортилади.
Manba: kar24.uz