Хитой аҳолисининг қисқариши давом этди ва 2024 йилда 1,39 миллионга камайиб, 1,40828 миллиард фуқарога этди.
Бу ҳақда Хитой Миллий статистика бошқармаси хабар бермоқда.
Ҳисоботга кўра, мамлакатда 12 ой давомида 9,54 миллион киши туғилган, 10,93 миллион фуқаро вафот этган. Туғилиш ва ўлим даражаси мос равишда 6,77 ва 7,76 промиллени ташкил этди.
Расмий ҳисоб-китобларга кўра, Хитойда эркак аҳоли сони 719,09 миллион кишини (0,1 фоизга камайган), аёллар сони эса 689,19 миллион кишини (деярли ўзгармаган) ташкил этади. 16 ёшдан 59 ёшгача бўлганлар 60,9 фоизни (857,98 миллион киши) ташкил этади, бу 2023 йилга нисбатан 0,4 фоиз пунктга кам. 65 ёшдан ошган фуқаролар сони 220,23 миллион кишига етди (ўсиш 1,6 фоиз).
Эълон қилинган статистик маълумотлардан кўриниб турибдики, 2024 йилда Хитойнинг шаҳар аҳолиси 1,1 фоизга (943,5 миллион кишигача) ўсган. Қишлоқ жойларда 464,78 миллион кишини ташкил этиб, 2,5 фоизга камайди.
2022 йилда Хитой аҳолиси 60 йил ичида биринчи марта 850 000 кишига қисқара бошлади. 2023 йилда бу кўрсаткич яна 2,08 миллион кишига камайди.