Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Россияда йўловчи поезди юк поезди билан тўқнашди: машинист ва унинг ёрдамчиси ҳибсга олинди

Россияда йўловчи поезди юк поезди билан тўқнашди: машинист ва унинг ёрдамчиси ҳибсга олинди

Мурманск вилоятида юк поезди ва йўловчи поезди ўртасида тўқнашув содир бўлди, дея хабар беради ТАСС.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Мурманск вилояти бош бошқармаси маълумотларига кўра, авария 2024 йил 18 декабр куни соат 16:14 да Княжая станцияси яқинида содир бўлган.

Россия темир йўллари маълумотларига кўра, поездда 326 йўловчи бўлган. Қайд этилишича, ҳодиса натижасида поезднинг орқасида турган тўртта вагон рельсдан чиқиб кетган.

Машинист ва унинг ёрдамчиси темир йўл хавфсизлиги қоидаларини бузганликда гумон қилинмоқда. Шу билан бирга, ҳодиса бўйича охирги маълумотлар:

🔸Тўқнашув оқибатида 2 киши вафот этди, 31 нафар одам жабрланган. Шунингдек, 14 киши шифохонага ётқизилган, улардан тўрт нафари оғир аҳволда.

🔸Мурманск–Петербург йўналишида ҳаракатланган йўловчи поездида 326 нафар йўловчи бўлган.

🔸Ҳозирча асосий сабаб юк поездидаги техник носозлик эканлиги тахмин қилинмоқда.

Киритилди: 17:42 19.12.2024. Ўқилди: 910 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!