Исроил армиясининг блокададаги Ғазо секторига ҳужуми оқибатида камида 20 нафар фаластинлик, жумладан беш аёл ва олти бола ҳалок бўлди.
Соғлиқни сақлаш манбалари маълумотларига кўра, ҳаво ҳужумлари эксклавнинг марказий қисмидаги Нусейрат қочқинлар лагеридаги Ан-Нади оиласининг уйига қаратилган.
Шунингдек, ҳужумга учраган уй ва унинг атрофида 46 киши тан жароҳати олгани билдирилмоқда.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Исроил самолётлари уйни текислаган ва яқин атрофдаги бинолар зарар кўрган.
Фуқаро муҳофазаси хизмати гуруҳлари ўққа тутилган ҳудудда қидирув-қутқарув ишларини олиб бормоқда.
2023 йил 7 октябрдан буён 44612 фаластинлик, жумладан 11979 аёл ва 17492 нафар бола Ғазо секторида Исроил геноциди қурбони бўлди, яна 105834 нафари яраланди.
Минглаб фаластинликларнинг жасадлари вайроналар остида ҳамон қолмоқда. Муҳим фуқаролик инфратузилмаси, жумладан, шифохона бинолари ва таълим муассасалари нишонга олинмоқда.