Сурия президенти Башар ал-Асаднинг маслаҳатчиси Луна ал-Шибл Дамашқ яқинида бахтсиз ҳодисага учраганидан уч кун ўтиб, шифохонада вафот этди.
Бу ҳақда SANA араб республикаси раҳбари идорасига таяниб ёзмоқда.
Ал-Шибл 1975 йилда туғилган. У 2020 йилдан бери Асадга маслаҳатчи бўлиб ишлаган.