Маълумотларга кўра, бугун компания сайти орқали 14 250 дона Chevrolet Cobalt хариди учун онлайн контрактация тузилган.
14 209 та тузилган шартномалар One ID тизимида рўйхатдан ўтган ва улар 1 та дан кўп бўлмаган автомобиль учун шартнома тузган жисмоний шахсларга тўғри келади. 41 та шартнома юридик шахслар улушига тўғри келди.
Онлайн контрактация жараёнида UzAutoSavdo тизимида 5 000 дан ортиқ киберҳужум амалга оширилди. УзАуто Моторс мутахассислари томонидан уларнинг олдини олинди. Автомобиль хариди учун контрактация жараёни мобайнида УзАвтосавдо платформаси фаолиятида узилишлар кузатилмади.