Украина Бош разведка бошқармаси раҳбари Кирилл Будановнинг сўзларига кўра, Белгород вилоятида ҳалокатга учраган ҳарбий транспорт самолёти билан нима содир бўлганига на Украина, на Россия томони тўлиқ жавоб бера олмайди.
"Афсуски, шуни айтиш керакки, ҳеч бир томон у ерда содир бўлган воқеаларга тўлиқ жавоб бера олмайди. Россиянинг позицияси тушунарли, улар ҳамма нарсада Украинани айблашади. Бундай позиция учун тушунарсиз бўлган бир қатор фактлар мавжуд. Бу, биринчи навбатда, русларнинг мурдалар ва қолдиқлар билан қопланган далаларни кўрсатмаганликларида. Яъни, вазият ҳали тўлиқ аниқ эмас", — дея воқеага изоҳ берди Буданов.