Бугун 3 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

“Барселона” афсоналари Марказий Осиё фахрийларига қарши ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди

A A A
“Барселона” афсоналари Марказий Осиё фахрийларига қарши ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Футбол бўйича “Барселона” афсоналари ва Марказий Осиё фахрийлари иштирокидаги ўртоқлик ўйини 30 август, чоршанба куни бўлиб ўтди.

Каталония клуби Қирғизистонда ўз академиясини очди. Очилиш маросимида Қирғизистон президенти Садир Жапаров, каталонияликлар раҳбари Хоан Лапорта, шунингдек, клуб афсоналари бўлган Карлес Пуйоль ва Ривалдо иштирок этди.

Жалол-Ободда академия очилиши муносабати билан “Барселона” афсоналари ва Марказий Осиё юлдузлари иштирокида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтди. Ўзбекистон вакили сифатида Сервер Жепаров, Азамат Абдураимов, Бахтиёр Ашурматов, Леонид Кошелев каби фахрийлар иштирок этди. Шунингдек, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ҳам Марказий Осиё фахрийлари таркибида ҳаракат қилди.

Ҳозирда ЎФА биринчи вице-президенти лавозимида фаолият олиб бораётган собиқ ҳакам Равшан Эрматов ўйинни бошқариб борди.

Учрашув “Барселона” афсоналарининг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Каталонияликлар сафида Ривалдо, Сорин ва Савиола ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Марказий Осиё фахрийлари — “Барселона” афсоналари 0:3

Голлар: 0:1 — 26 Ривалдо, 0:2 — 37 Сорин, 0:3 — 80 Савиола.

Марказий Осиё фахрийлари: 1. Зокир Жалилов, 3. Талант Самсалиев, 4. Руслан Сидиқов, 5. Игор Авдеев, 6. Андрей Карпович, 7. Мухсин Муҳаммадиев, 8. Сервер Жепаров, 9. Валерий Березовски, 10. Азамат Абдураимов, 11. Садир Жапаров, 12. Давид Лория, 14. Башир Саид, 15. Файсал Халил, 16. Леонид Кошелев, 17. Хуршед Маҳмудов, 19. Ходадад Азизи, 20. Азамат Ишенбаев, 21. Канат Сардаров, 22. Бахтиёр Ашурматов, 77. Айбек Алибаев, 88. Самат Смаков.

“Барселона” афсоналари: 1. Хесус Мариано Ангойгил, 2. Хулиано Ҳаус Беллетти, 3. Эдгар Давидс, 5. Карлес Пуйоль, 5. Хуан Морено, 6. Роберто Гаёсо, 7. Жон Ласа, 7. Хавиэр Савиола, 8. Людовик Жюли, 10. Жованни дос Сантос, 10. Рожер Гарсия, 10. Ривалдо, 11. Жофре, 13. Алберт, 20. Хуан Пабло Сорин, 23. Франсиско Коко.

Киритилди: 07:43 31.08.2023. Ўқилди: 3617 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!