Хабарда ёзилишича, барча тижорат банкларининг банкоматлари иккала тўлов тизимининг карталарини қабул қилиши учун бирлаштирилди.
“Энди Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча банкоматлар ушбу имкониятни қўллаб-қувватлайди ва сиз мос банкомат излаб вақт йўқотмайсиз. Ҳар бир банкомат Узcард ва Ҳумо карталаридан транзакцияларни амалга ошириш ва нақд пул ечиб олиш имконини беради”, — дея хабар берган компания.
Май ойида “Ягона умумреспублика просессинг маркази” МЧЖ миллий банклараро тўлов тизими билан биргаликда Uzcard ва Humo тўлов тизимлари банкоматларини интеграция қилиш бўйича техник ишларни якунлаганди.