Бугун 3 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Жорий йилда 11 993 нафар хотин-қизларга ОТМга кириш учун тавсиянома берилди

A A A
Жорий йилда 11 993 нафар хотин-қизларга ОТМга кириш учун тавсиянома берилди

АОКАда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида ўтган олти ой мобайнида хотин-қизлар билан ишлаш бўйича эришилган натижалар ҳақида маълумот берилди:

Шунингдек, ҳисобот даврида 14 100 нафар магистратурада ўқиётган талаба қизларнинг 153,4 млрд. сўм контракт тўловлари тўлаб берилди.

2023 йил бошидан шу кунга қадар 235 мингдан зиёд хотин-қизлар бандлиги таъминланди. Шундан 106 123 нафари доимий ишга жойлаштирилди, 43 124 нафари жамоат ишига жалб этилди.

Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган 1 000 680 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилди. Ҳозирги кунда 719 697 (71,9%) нафарига ёрдам кўрсатилди.

996 нафар хотин-қизларнинг уй-жой билан таъминлаш, шунингдек, бошланғич тўловини тўлаш орқали шароитларини яхшилаш чоралари кўрилди.

2023 йил бошидан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган 18 704 нафар хотин-қизларга ҳимоя ордери берилди.

Киритилди: 17:11 25.07.2023. Ўқилди: 1449 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!