Бухоро вилояти Когон шаҳрида эр рашк сабабли аёлини бир неча марта пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.
Шаҳарнинг “Беруний” маҳалласида 28 май куни соат 17:30 ларда 1992 йилда туғилган эркак 2 нафар фарзандининг онаси бўлган, 1991 йилда туғилган аёли билан рашк туфайли жанжаллашган. Жанжал туфайли эр ошхона пичоғи билан аёлнинг турли соҳалари, кўкрак, бўйин, қўлларига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдирган.
Маҳалла раисининг сўзларига кўра, мазкур оила зиёли оила ҳисобланади. Оила билан боғлиқ ҳеч қандай муаммолар чиқмаган. Ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган