Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

ЖССТ: Дунёнинг 70 мамлакатида коронавирусни юқтириш ҳолатлари кўпаймоқда

ЖССТ: Дунёнинг 70 мамлакатида коронавирусни юқтириш ҳолатлари кўпаймоқда

Жаҳонда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари яна ошиб бормоқда. Сўнгги ҳафтада ўсиш динамикаси дунёнинг 70 га яқин давлатида қайд этилган.

ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус Женевада бўлиб ўтаётган ассамблея сессиясида Африка давлатларида COVID-19дан ўлим кўрсаткичлари кўпаяётгани ҳам хавотирли эканлигини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, “коронавирус ҳар қадамда “туҳфа”лар ҳозирлаши мумкин ва унинг интенсивлигини олдиндан айтиб бўлмайди”.

Хўш, буёғига қандай йўл тутган маъқул?

Т. Гебрейесус бу ҳақда тўхталар экан, барча мамлакатларни аҳолисининг камида 70 фоизини эмлаш билан қамраб олишга чақирди.

Шу билан бирга, тиббиёт ходимлари, 60 ёшдан ошганлар ҳамда ёндош касаллиги бўлганлар 100 фоиз вакцина олишлари зарур.

Аммо, бугунги кунга қадар атиги 57 та давлат 70 фоизлик кўрсаткичга эришган, холос. Дунёда миқёсида эса бу рақамлар ўртача 60 фоизни ташкил этяпти.

Киритилди: 11:35 24.05.2022. Ўқилди: 1575 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!