Бугун 18 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

+18. 18 ёшли қиз бир кунлик чақалоғини бўғиб ўлдирди ва ҳожатхонага ташлаб юборди (ВИДЕО)

A A A
+18. 18 ёшли қиз бир кунлик чақалоғини бўғиб ўлдирди ва ҳожатхонага ташлаб юборди (ВИДЕО)

Украинанинг Харков вилоятида яшовчи 18 ёшли қиз шу ҳафта уйида қиз туғиб, бир кундан кейин уни бўғиб ўлдирган ва жасадни ҳожатхонага ташлаб кетган. Бу ҳақда 29 январь, шанба куни полиция маълум қилди.

«Мен унинг оғзи ва бурнини ёпдим. У йиғламади. У бир зумда тинчланди ва ўлди», деди у ҳуқуқ-тартибот ходимларига.

Аёл 25 ёшли турмуш ўртоғига у йўқлигида болани ижтимоий хизматларга топширганини айтган. Аммо кейин аёлнинг қайнонаси чақалоқнинг жасадини топиб олган ва полицияга хабар берган.

Харков тумани ИИБ 3-сонли тергов-тезкор гуруҳи мазкур манзилга йўл олди. Полициячилар воқеа жойини кўздан кечириб, далилларни қўлга киритди. Қайд этилишича, оилада ҳали икки ёшга тўлмаган катта фарзанд ҳам бор.

Аёлга қасддан одам ўлдириш моддаси (Украина Жиноят кодексининг 115-моддаси 2-қисми 2-банди) бўйича жиноят содир этганликда гумон қилинаётгани ҳақида маълум қилинган. Ушбу модданинг санкцияси бўйича энг юқори жазо 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилишдир.

Ҳозирда жиноятчига нисбатан эҳтиёт чорасини танлаш масаласи ҳал қилинмоқда.

Киритилди: 22:37 29.01.2022. Ўқилди: 9757 марта. Фикрлар сони: 14 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!