Киев маъмурияти 16 давлатдан келган 70 та хорижий кеманинг очиқ денгизга чиқишини тўсиб қўйди, деди жума куни бўлиб ўтган брифингда Россия миллий мудофаа назорати маркази раҳбари Михаил Мизинцев.
Reuters хабарига кўра, гап Бердянскдан 4,5 минг тонна дон олиб кетган, агентликнинг Украина ТИВдаги манбасига кўра, Украинага тегишли бўлган “Жибек Жолы” кемаси ҳақида кетмоқда.
38 киши жароҳатлар билан шифохонада.
Киев Сурия ЛХР ва ДХРни тан олишга қарор қилгани учун ушбу мамлакат билан консуллик муносабатларни сақлаган ҳолда дипломатик муносабатларни узаётганини маълум қилди. Украина ташқи ишлар вазирлигининг пайшанба куни тарқатган баёнотида шу ҳақда айтилади.
"Мариуполда, Чап соҳилдаги вайроналар остида (Киев кўчаси) янги оммавий қабр топилди", дейди мэр маслаҳатчиси Петр Андрющенко.
Киев Россия билан виза тартибини жорий қилмоқда. Бундан буён Украинага бормоқчи бўлган фуқаролар Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург, Калининград, Қозон, Новосибирск, Ростов-на-Дону ва Самарада Украина визасини расмийлаштиришга тўғри келади.
Украина Қуролли кучларининг “Жануб” оператив қўмондонлиги маълум қилишича, кеча тунда Россиянинг Tu-22 бомбардимончи самолётларидан Одесса вилоятига учта ракета учирилган.
Бу ҳақда Украина Миллий гвардияси матбуот котиби Владимир Черняк маълум қилди.
Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизмати (ГСЧС) маълумотларига кўра, Одесса чеккасига ракета ҳужуми натижасида кўп қаватли турар-жой биносида 14 киши, дам олиш марказида яна 3 киши ҳалок бўлган.
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Украинадаги можаронинг тугаши учун Владимир Путиннинг Россия президентлигидан кетиши шарт эмаслигини айтди.
Украинадан озиқ-овқат маҳсулотлари олиб чиқишга тўсқинлиқ қилмаётганини намойиш қилиш мақсадида Россия қўшинлари "Змеиний" оролини ихтиёрий равишда тарк этишди.
Бу ҳақда Украина Давлат Фавқулодда Хизматида маълум қилинди.