Россия армияси назоратига ўтган Северодонецкдаги вазият гуманитар ҳалокатга яқин, деди Луганск вилояти маъмурияти раҳбари Сергей Гайдай.
Украина президенти Владимир Зеленский Днепропетровск вилоятига сафари чоғида Қуролли кучларнинг олдинги позицияларига ташриф буюрди.
Борис Жонсоннинг истеъфоси НАТОнинг Украинани қўллаб-қувватлаш борасидаги давомий ишига таъсир қилмайди, деди Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер.
Еврокомиссиянинг молиявий бўлими Украинага ажратилиши режалаштирилган 1,5 миллиард евро миқдоридаги кредитни Киев қайтара олмаслигидан хавотирда, деб ёзади Bloomberg манбаларга таяниб.
Европарламент Украинага 1 миллиард евро миқдорида янги макромолиявий ёрдам кредити ажратишни маъқуллади.
Украина президенти Владимир Зеленский бутун украиналиклар Буюк Британия бош вазири Борис Жонсоннинг истеъфога чиққанидан қайғуда, деб ҳисоблайди.
Ҳамма билиши керакки, Россия умуман олганда, “ҳали ҳеч нарсани бошламаган”, деди Россия давлат раҳбари Владимир Путин Украинадаги операцияни шарҳлар экан.
Россия президенти Владимир Путиннинг айтишича, Москва Украина бўйича музокараларни рад этмайди, аммо улар қанчалик кеч бошланса, музокаралар олиб бориш шунчалик қийин бўлади.
Мудофаа вазирлиги вакилининг маълум қилишича, "жанговар топшириқларни бажарган бўлинмалар жанговар имкониятларини тўлдириш чораларини кўрмоқда".
Украинадаги уруш 2,5 йил ичида тугаши керак, деб тахмин қилмоқда Украина Президенти девонхонаси раҳбари маслаҳатчиси Алексей Арестович.
Президент Владимир Зеленский фуқароларни, иложи бўлса, Украина Қуролли кучларининг босиб олинган ҳудудлардаги муваффақиятлари ҳақида маълумот тарқатишга чақирди.
Унинг сўзларига кўра, Украина бош Прокуратураси ҳар куни 200-300 уруш жинояти ҳақида хабар олади.