Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Северодонецк гуманитар фалокат ёқасида — Гайдай

A A A
Северодонецк гуманитар фалокат ёқасида — Гайдай

Россия армияси назоратига ўтган Северодонецкдаги вазият гуманитар ҳалокатга яқин, деди Луганск вилояти маъмурияти раҳбари Сергей Гайдай.

Унинг сўзларига кўра, рус қўшинлари фуқароларнинг мулкини талон-тарож қилмоқда, шаҳарда сув, ёруғлик ва электр йўқ.

"Северодонецкда уйларнинг 80 фоизи вайрон бўлган ёки бузилган. Баъзи одамлар нарса учун қайтиб келишга ҳаракат қилишяпти, лекин кўпинча улар омон қолган бўлса ҳам, бўш квартира топадилар. Шаҳарга кириб, руслар биринчи навбатда маҳаллий аҳолининг бир қисмини депортация қилишди. Кейин ҳамма нарсани кетма-кет талон-тарож қила бошладилар", — дейди у.

Июль бошида узоқ давом этган ва қонли кўча жангларидан сўнг Украина армияси Северодонецкни тарк этди. Шаҳар устидан назорат россияпараст кучлар қўлига ўтди. Шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Александр Стрюк бир неча кун олдин маълум қилишича, рус қўшинлари назоратига ўтган Северодонецкда саккиз мингга яқин аҳоли қолган.

Киритилди: 22:51 08.07.2022. Ўқилди: 4261 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда