Украинанинг “Таврия” ҳарбий гуруҳи қўмондони Олександр Тарнавскийнинг CNN телеканалига айтишича, Украина аллақачон АҚШдан кассетали ўқ-дориларни олган, бироқ улардан ҳали фойдаланмаган.
АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин CNN телеканалига берган интервюсида Украина ҳарбийлари америкаликлар совға қилган кассетали ўқ-дорилардан тинч аҳоли учун минимал хавф туғдирадиган жойда фойдаланишга ваъда берганини айтди.
Киевнинг тунги ўққа тутилиши натижасида бир киши ҳалок бўлди, деди шаҳар мери Виталий Кличко.
Вилнюсдаги НАТО саммити Украинанинг алянсга борадиган йўлида хавфсизлиги учун асос яратди, деди Украина президенти Владимир Зеленский.
Украина мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр ўз телеграмида жанг майдонидаги вазият ҳақида гапирди.
АҚШ президенти Жо Байден НАТОнинг Вилнюсдаги саммитида Украина етакчиси Владимир Зеленский билан музокаралари ҳақида журналистларга гапирди.
Украина президенти Владимир Зеленский НАТО саммитидан кейинги якуний матбуот анжуманида гапирди.
Американинг CNN телекомпанияси ўз манбаларига таяниб хабар беришича, Руминия август ойидаёқ украиналик учувчиларни Ф-16 қирувчи самолётларига ўқитишни бошлаши мумкин.
АҚШ президенти Жо Байден ва Украина етакчиси Владимир Зеленский Вилнюсдаги саммитда икки томонлама учрашув ўтказди.
Британия Мудофаа вазири Бен Уоллес Украина Ғарб ёрдами учун кўпроқ миннатдор бўлиши кераклигига ишора қилди.
Украина Бош прокуратурасининг хабар беришича, уруш бошланганидан буён мамлакатда 1052 нафар бола яраланган, 494 нафари ҳалок бўлган.
Киев ва минтақа чоршанбага ўтар кечаси яна учувчисиз самолётлар ёрдамида ҳаво ҳужумига учради, деди шаҳар ҳокимияти.