Америка нашрлари АҚШ президенти Дональд Трампнинг Россия президенти Владимир Путин билан учрашувига нисбатан ўта кескин муносабат билдирмоқда. Журналистлар Америка етакчисини Путин қаршисида ожиз қолганликда айблашмоқда.
Собиқ сиёсатчи, 2003-2011 йилларда АҚШнинг Калифорния штати губернатори бўлган Арнольд Шварценеггер 16 июль куни бўлиб ўтган Дональд Трамп ҳамда Владимир Путин иштирокидаги учрашув ҳақида муносабат билдирар экан АҚШ раҳбарини кескин танқид қилган видеомурожаатни эълон қилди.
АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг узоқ кутилган учрашуви 16 июль куни Финляндия пойтахти Хельсинкида бўлиб ўтди. Айни вақтда Америка жамоатчилиги президент бу учрашувда ишончларни оқламаганидан норози бўлмоқда.
АҚШ ва Россия президентлари Дональд Трамп ва Владимир Путин матбуот анжуманига аккредитациядан ўтган журналистлардан бири қўлидаги ёзувли қоғозни намойиш қилишга уринганда хавфсизлик ходимлари уни залдан куч ишлатган ҳолда олиб чиқиб кетишган.
АҚШ президенти Дональд Трамп Хельсинкидаги саммит якунлари бўйича “Fox News“ телеканалига интервью берди.
Америкалик сенатор Жон Маккейн АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия президенти Владимир Путиннинг Хельсинкидаги учрашувини “фожиали хато” деб атади.
АҚШ Марказий разведка бошқармасининг собиқ раҳбари Жон Бреннан АҚШ президенти Дональд Трампни Россия президенти Владимир Путин билан учрашув якунларига кўра берган матбуот анжумани сабабли сотқинликда айблади. У бу ҳақда твиттерда ёзган.
АҚШ ва Россия ҳамкорлиги Сурияда юз минглаб кишилар ҳаётини сақлаб қолиши мумкин, дея маълум қилди АҚШ президенти Дональд Трамп. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Россия президенти Владимир Путин Хелсинкида АҚШ президенти Дональд Трамп билан бўлиб ўтган музокаралар якуни бўйича икки мамлакат муносабатлари ҳақида гапирар экан, совуқ уруш аллақачон тугаганини айтиб ўтди.
АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан тез-тез учрашиб туришга ишонч билдирди. У бу ҳақда Хельсинкида бўлиб ўтган музокаралар якунида маълум қилди, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Хельсинкида АҚШ ва Россия президентлари учрашуви бошланди. Дональд Трамп ва Владимир Путиннинг учрашуви Финляндия пойтахтидаги президентлик саройида бўлиб ўтмоқда.
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Россия ва Қўшма Штатлар ўртасидаги ёмон муносабатларга АҚШ томонидан қўйилган аҳмоқона қадамлар сабаб, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Трамп твиттердаги саҳифасида ёзган.