Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

МРБнинг собиқ раҳбари Трампни сотқинликда айблади

A A A
МРБнинг собиқ раҳбари Трампни сотқинликда айблади

“Дональд Трампнинг Хельсинкидаги матбуот анжумандаги нутқи “ўта оғир жиноятлар ва қилмишлар” тушунчаси чегарасидан ташқарига чиқади. Бу сотқинликдан бошқа нарса эмас. Трампнинг изоҳлари бўш бўлгани етмагандай, у тўлиқ Путиннинг чўнтагида. Ватанпарвар республикачилар, қаердасиз?”, деб ёзган Бреннан.   

Трампга қарши позицияни эгаллаши билан танилган CNN телеканали ҳам Трампнинг матбуот анжумандаги нутқини шармандалик деб атаган. 

“Мен кўрган энг шармандали нарса, бу саммитда АҚШ президентнинг Россия етакчиси олдидаги шармандали нутқи бўлса керак”, деб айтган телебошловчи.

Телеканалдаги дастур иштирокчиларини Трампнинг Россияга АҚШдаги сайловларга аралашув айби қўйилаётгани бўйича позицияси аччиқлантирган. Трамп ўз нутқида Путин уни Москванинг бу аралашувга алоқаси йўқлигига ишонтирганини айтган. 

Киритилди: 01:17 17.07.2018. Ўқилди: 1449 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар