Республикачилар миллий қўмитасининг ҳисоб-китобларига кўра, АҚШ президенти Жо Байден ўз даврида 228 кун дам олган.
АҚШ президенти Жо Байден яқинда америкаликларга электромобиллар ва қуеш батареяларига ўтишни таклиф қилди. Унинг сўзларига кўра, қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтиш орқали ҳар бир киши йилига 500 доллар тежаб қолиш имкониятига эга, сабаби еқилғи қуйиш шахобчаларида қиммат еқилғи учун пул тўланмайди.
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг айтишича, президент Жо Байден даврида АҚШнинг Украинага берган ҳарбий ёрдами миқдори 10 миллиард доллардан ошиб кетди.
АҚШ президенти Жо Байден иқлимни муҳофаза қилиш, мамлакатнинг энергия хавфсизлигини таъминлаш ва аҳоли саломатлигини қўллаб-қувватлашга катта сармоя киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини имзолади.
АҚШ Президенти Жо Байден ва унинг рафиқаси Жилл Байден британиялик ёзувчи Салмон Рушдийга қилинган ҳужумдан даҳшатга тушганини билдирди.
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Федерал қидирув бюроси агентлари томонидан Мар-а-Лагодаги мулкида тинтув ўтказиш чоғида олиб қўйилган ҳужжатларни қайтариб беришни талаб қилди.
“Mar-a-Lago” қароргоҳида АҚШ Федерал қидирув бюроси томонидан тинтув пайтида топилган барча ҳужжатлар махфийликдан чиқарилган. Қўшма Штатлар собиқ Президенти Дональд Трамп ўзининг “Truth Social” ижтимоий тармоғида шу ҳақда баёнот берди.
Туркия ва АҚШ президентлари Режеп Таййип Эрдоған билан Жо Байден келаси ойда Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган БМТ Бош ассамблеяси мажлиси доирасида учрашув ўтказиши мумкин, деб ёзмоқда Sabah газетаси манбаларга таяниб.
Оқ уйнинг юқори мартабали мулозими АҚШ президенти Жо Байден ва Хитой етакчиси Си Цзиньпин ўртасида учрашув ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилаётганини тасдиқлади.
АҚШ Президенти Жо Байден оиласи билан мамлакат шарқида, Жанубий Каролина штатидаги Киауа оролида етти кунлик таътилни бошлаб юборди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.
Федерал қидирув бюроси (ФБР) АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трампнинг қароргоҳида тинтув ўтказаётгани ва давлат раҳбари лавозимини тарк этгач, Оқ уйдан олиб чиқиб кетилган ҳужжатларни излаётган бўлиши мумкин. Бу ҳақда “The New York Times” хабар берди.
АҚШ Сенатидаги демократлар якшанба куни иқлим, соғлиқни сақлаш ва солиқ бўйича қонун лойиҳасини маъқуллади ва оралиқ сайловлар олдидан Жо Байденнинг йирик ғалабасини таъминлади, деб ёзмоқда USA Today.