Айрим штатлар энди Дональд Трампга сайловларда қатнашишни тақиқлай олмайди. АҚШ Олий суди супер сешанба арафасида қарор чиқарди.
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Республикачилар партиясининг Миссури штатидаги кокусларида ғалаба қозонди.
АҚШнинг Айдахо штати губернатори Бред Литтл минтақадаги партия йиғилишида (кокуслар) овоз бериш куни АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампни қўллаб-қувватлашини айтди.
АҚШ собиқ Президенти Дональд Трамп жорий сайлов тадбирлари доирасида Техас губернатори Грэг Эббот ҳамда Жанубий Каролина штатидан сенатор Тим Скоттни вице-президент лавозимига номзод сифатида кўраётганини маълум қилди.
АҚШ собиқ Президенти Дональд Трамп қайта сайланса, мамлакат разведка хизматини ислоҳ қилиб, сиёсатига қарши мулозимларни лавозимидан озод этиши мумкин, деб ёзди “Politico” нашри тегишли манбаларга таяниб.
АҚШ президенти Жо Байден ўзидан олдинги президент Дональд Трампни чегара хавфсизлиги масаласида ҳамкорлик қилишга чақирди.
Қарор Кук округи туман суди томонидан чиқарилган. Иллинойсдаги праймериз 19 мартга белгиланган.
АҚШнинг 45-президенти Дональд Трамп ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан келаси ҳафта Флоридадаги Мар-а-Лаго қароргоҳида учрашади.
Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак Россиянинг кенг кўламли босқинининг икки йиллигига бағишланган анжуман чоғида Украина АҚШнинг собиқ етакчиси Дональд Трампнинг янги президентлигидан қўрқмаслигини айтди.
Аргентина етакчиси Хавьер Милей АҚШнинг собиқ раҳбари Дональд Трамп билан гаплашиб, унинг 2024 йилда бўлиб ўтадиган АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозонишига умид билдирди.
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг Республикачилар партиясидан номзодлик учун курашдаги ягона рақиби Никки Хейли сайловдаги пойгадан қайтмаслигини айтди.
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Жо Байденнинг АҚШдаги президентлик сайловларида ғалаба қозониши Россия учун афзалроқ эканини айтди.