Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Трамп Флоридада Венгрия бош вазири Орбан билан учрашмоқчи

A A A
Трамп Флоридада Венгрия бош вазири Орбан билан учрашмоқчи

АҚШнинг 45-президенти Дональд Трамп ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан келаси ҳафта Флоридадаги Мар-а-Лаго қароргоҳида учрашади. Бу ҳақда Bloomberg ва Тhe New York Times манбаларига таяниб хабар бермоқда. Учрашув катта эҳтимол билан 8 март куни бўлиб ўтади.

Bloomberg ёзишича, бу АҚШнинг иттифоқдошлари орасида Трамп президент лавозимига қайтиши эҳтимоли юзасидан хавотирни кучайтиради. Ушбу учрашув собиқ президент сайловолди пойгаси чоғида “ташқи сиёсат масалаларига тобора кўпроқ таъсир ўтказаётгани”ни таъкидлаб кўрсатади.

Аввалроқ, 25 февраль куни Дональд Трамп Аргентина президенти Хавьер Милей билан учрашган эди.

Киритилди: 16:00 29.02.2024. Ўқилди: 1165 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда