АҚШ президенти Жо Байден ўзидан олдинги президент Дональд Трампни чегара хавфсизлиги масаласида ҳамкорлик қилишга чақирди.
“Жаноб Трампга шуни айтаман: сиёсат ўйнаш ўрнига... менга қўшилинг ва мен ҳам Конгрессга чегара хавфсизлиги қоидаларини қабул қилишни айтишда сизга қўшиламан”, деди Америка етакчиси.