Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкиллаштириладиган «Дўстлик фестивали» доирасида пойтахтда биринчи маротаба «Лазерли шоу» бўлиб ўтади, деб хабар беради шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Тошкентда 19 яшар Зуҳриддин Н. маст ҳолатда Spark автомобилини ҳайдаб қочди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда ва интернет сайтларида йўл транспорт ходисалари кўп тарқатилмоқда. Ҳайдовчиларнинг пиёдаларга йўл бермаслиги, қўполлик қилишлари кўпгина муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Тошкент ҳалқа йўли ташқарисида жойлаган буддавийлар ибодатхонаси ҳудуди автомобиль йўли кенгайиши таъсиридан холи, дахлсиз қолади. Шаҳар ҳокимлиги аралашувидан сўнг шундай қарорга келинди, дея хабар беради «Газета.uz».
Ҳодиса 12 октябрь куни 17:50 атрофида Навоий кўчасининг Hyatt Regency меҳмонхонаси олдида рўй берган – Ҳайдовчи машина билан тўқнашув юз беришининг олдини олиш мақсадида рулни буриб юборган – 5 нафар йўловчи енгил тан жароҳати олган
Эртага ФИФА кунлари доирасида Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда КХДР терма жамоасига қарши кураш олиб боради. Бугун, 12 октябрь санасида Эктор Купер ўйиндан олдинги матбуот анжуманида иштирок этди, деб хабар беради «Дарё» мухбири.
Аввалроқ ижтимоий тармоқлар ва интернет нашрларида Тошкентда ўсмирлар орасида ўтган асрнинг 70-80 йилларида собиқ СССР ҳудудида ҳаракатда бўлган жиноий тўдаларни эслатувчи «Воровская жизнь» ўйини пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқатилганди.
Тошкент кўчаларида ҳаракатланаётган ғаройиб Matiz автомобилининг суратлари ижтимоий тармоқларда яшин тезлигида тарқалмоқда.
“Севимли” телеканалининг “Хайрли оқшом” кўрсатувига ташриф буюрган хонанда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев ўз ҳаёти ва ижоди ҳақида қуйидагиларни сўзлаб берди.
8 октябрь пойтахтнинг Чилонзор туманида, «Мирзо Улуғбек» метросида ИИББ ходимлари жорий йил июнидан буён қидирилаётган 20 ёшли Нилуфар А.ни қўлга олди. Бу ҳақда Repost нашри хабар бермоқда.
Кеча, 10 октябрь куни Тошкентнинг «Чинни бозори» - Қорақамиш 2/4 йўналиши бўйлаб ҳаракатланувчи «Mercedes-Benz Low Floor» русумли 87-автобусда ёнғин чиқди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 октябрдан буён Тошкентда йиғин ўтказмоқда. 10 октябрь куни жамоа илк марта тўлиқ таркибда машғулотлар олиб борди. Терма лагерига охирги бўлиб Хитойнинг «Шанхай СИПГ» клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов етиб келди.