Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентда яна бир йўловчи автобусида ёнғин чиқди

Тошкентда яна бир йўловчи автобусида ёнғин чиқди

Кеча, 10 октябрь куни Тошкентнинг «Чинни бозори» - Қорақамиш 2/4 йўналиши бўйлаб ҳаракатланувчи «Mercedes-Benz Low Floor» русумли 87-автобусда ёнғин чиқди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Ёнғин соат 14:52да автобус Учтепа туманидаги Кўкча Дарвоза кўчасидан ўтаётганда содир бўлган.

Тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин 15:01да бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида транспорт воситасининг мотор бўлмаси ёниб кетган.

Ҳайдовчи ва йўловчиларга зарар етмаган. Ёнғинга автобуснинг ёқилғи тизимидаги бузилиш сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.    

Manba: zamin. uz

Киритилди: 17:00 11.10.2018. Ўқилди: 1204 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!