Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Тошкентда ўсмирлар ўртасида 1970 – 1980-йилларда СССР ҳудудида пайдо бўлган “Воровская жизнь” ўйини ҳаракатини эслатувчи суратларнинг тарқалиши бўйича суриштирув ишлари олиб борди.
Тошкент шаҳрининг Миробод туманида жорий йилнинг 16 октябрь куни тушган хабарга кўра, Файзиобод 9-тор кўчасида яшовчи, нафақахўр Х.М. (исмли аёл)нинг уйи ертўласидаги иситиш қозонига ўрнатилган мўрисидан чиққан ис газидан ўзи ва унинг 2 нафар набиралари захарланган. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича Х.М. касалхонага ётқизилган, болаларга эса тиббий ёрдам кўрсатилган.
Инновацион педагогика факультетига кириш имтиҳонларининг натижалари бугун, 17 октябрь куни эълон қилинади.
Тошкент кимё-технология институти базасида Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети филиали очилади.
Аниқ яшаш жойи бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказида 147 кишига иссиқ кийим-бошлар ва пойабзаллар тарқатилган, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг расмий сайти.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов Қатар термасига қарши ўйиндан кейин “Миллий” стадиони ҳолатини танқид қилди.
Тошкент шаҳар ИИБ ходимлари йўқолиб қолган 14 ёшли қиз уйга қайтишига ёрдам берди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Хабарингиз бор, 16 октябрь куни Тошкентда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Тошкент шаҳрининг доимий аҳолиси сони 1 октябрь ҳолатига қарийб 2,5 млн кишини ташкил этиб, йил бошига нисбатан 33 минг кишига ёки 1,3 фоизга ўсган, дея хабар қилди Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси.
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раҳбарияти томонидан 2008-2009 йилларда ишлаб чиқарилган ва энг кўп масофа босиб ўтган автобусларни йўналишларга чиқармаслик ҳақида қабул қилинган қарор оммавий ахборот воситаларида турлича талқин этилмоқда.
Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми жорий йилнинг 16 октябридан бошланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.