Жорий йилнинг 26 октябрь куни номаълум шахс Тошкент вилоятининг Пискент туманида яшовчи М.Т. (исмли аёл)нинг уйига дераза орқали кириб, уни пичоқ билан қўрқитиб пул талаб қилаётганида кўтарилган шовқиндан ҳеч нарса ололмай М.Т.нинг ўнг қўл бармоғига пичоқ билан жароҳат етказиб, воқеа жойидан яширинган.
Давлат ветеринария қўмитасида ишловчи ходимлар ҳам Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши мумкинлиги белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Мажбурий ижро бюронинг Тошкент шаҳар Юнусобод туман бўлимига фуқаро Л.Абдулқодиров Тошкент шаҳар ҳудудий газ таъминот филиали 7-сонли Юнусобод тумалараро газ таъминоти ходими И.Розиқовнинг ноқонуний ҳаракатлари юзасидан ариза билан мурожаат этган.
Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги кўп тармоқли «Саидназар-Алиназар» фермер хўжалиги раҳбари Алиназар Имомназаров қовоқнинг янги навини етиштирмоқда.
Мудофаа вазирлиги ходимларини Тошкент шаҳрига доимий прописка қилиш тартиби ўзгарди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
Бугун, 25 октябрь куни соат 9.30 да Бектемир тумани Х. Бойқаро кўчасида жойлашган «Сувмаш» АЖ ҳудудидаги «Изопанел» МЧЖ сендвич-панеллар ишлаб чиқарадиган корхонада содир бўлган.
Бугун, 25 октябрь куни Тошкент шаҳри Чилонзор тумани "Мирзо Улуғбек" метро бекати ёнида Cobalt автомобили ёниб кетган.
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида амалга оширилаётган, узунлиги 2,93 километр бўлган янги метро қурилиши ер остида олиб борилмоқда, деб хабар қилди “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати.
Тошкентдаги П.Ф. Боровский номидаги тиббиёт коллежи ва Тошкент юридик коллежи ўқувчилари пойтахтдаги Экобоғда ўзларидан 10 ёш катта киши билан туртилиб кетишлари оқибатида жанжал килиб чиққан.
Бугунги кунда Тошкент шаҳрининг учта ҳудудида ер ости ва ер усти метро қурилиши ишлари қизғин олиб борилмоқда.
Мажбурий ижро бюросининг Шайхонтоҳур туман бўлими «Чорсу» бозори («Эски Жува деҳқон бозори» компанияси)нинг давлат олдидаги қарздорликларини аниқлади. Бозор эгалари электр таъминоти хизматлари учун 2 миллиард сўмдан ортиқ тўловларни амалга оширмаган.
Ҳиндистонлик тадбиркорлар Олмазор туманида барпо этилиши режалаштирилаётган замонавий «Olmazor Business City» марказида меҳмонхона қуришни режалаштиримоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.