Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Тошкент

Тошкентда бир оиланинг тўрт фарзанди заҳарланиш оқибатида вафот этди

Тошкентда бир оиланинг тўрт фарзанди заҳарланиш оқибатида вафот этди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида тўрт нафар фуқаро вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Киритилди: 12:36 31.10.2018. Ўқилди: 1694 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Шаҳар ЙҲХБ ходими умрида биринчи марта “кўрган” Тошкентдаги “ягона” машинани тўхтатди (фото+видео)

“Тошкент” телеканали томонидан тайёрланган “Пойтахт йўлларида” кўрсатувида Тошкент шаҳар ЙҲХБ ходими  лейтенант Рустам Аҳмедов даставвал “Captiva”ни тўхтатиб, ён ойналарига парда тақиб олгани ва бу қоидабузарлик эканини тушунтирганини кўриш мумкин.

Киритилди: 17:54 30.10.2018. Ўқилди: 9073 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Пропискага оид қарорнинг уй-жой бозоридаги вазиятга таъсири қандай бўлди?

Хабарингиз бор, ҳукумат қарори билан Тошкент шаҳри ва вилоятида бирламчи бозорда қийматидан қатъи назар (битим суммаси миқдори ҳатто 1 сўм бўлиши мумкин) уй-жой сотиб олган вилоятлик фуқаролар пропискага қўйилиши белгиланди. Пропискага эга бўлмай туриб иккиламчи бозорда турар жой сотиб олишга рухсат берилмади.

Киритилди: 17:32 30.10.2018. Ўқилди: 1800 марта. Фикрлар сони: 0 та.

"Аттракциондан йиқилиб, кўзларимдан айрилдим". Фалокатда ким айбдор?

Ҳар куни турли муаммолари билан таҳририят эшигини қоқувчилар кўп. Шундай мурожаатчилардан бирининг ўзи ҳақидаги фожиали ҳикояси барчамизнинг эътиборимизни тортди. 2017 йилнинг сентябрида аттракциондан отилиб тушган ва оқибатда қаттиқ жароҳат олган Баҳром Якубов юзлашган фожиа ҳақида дард ва алам билан сўзлаб берди...

Киритилди: 19:38 29.10.2018. Ўқилди: 2952 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Суриштирув: Сергелида тўрт қизчанинг зўрлангани ростми?

​​​​​​​Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Сергели туманида тўрт нафар вояга етмаган мактаб ўқувчиси зўрланиб, сўнгра икки нафари ўлдирилганлиги ҳақидаги маълумотлар тарқалди. Хабарда қайд этилишича, ушбу тумандаги 264-умумтаълим мактаби яқинидан 6 яшар қизалоқнинг, шунингдек, тумандаги қурилиш объектидан 14 ёшли қизнинг жасади топилган. Қизчаларнинг икки нафари эса зўрланган, аммо тирик қолган. Бу хабарни эшитган ота-оналар қанчалик ваҳимага тушганини тасаввур қилиш қийин эмас.

Киритилди: 19:24 29.10.2018. Ўқилди: 3914 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Тошкентдаги тунги пойга вақтида бир киши ҳалок бўлди (видео)

27 октябрдан 28 октябрга ўтар кечаси, тахминан соат 2:00да «Лаcетти» русумли автомобиль ҳайдовчиси ўз автотранспортини ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ЙПХ инспекторининг тўхташ белгисига бўйсунмасдан белгиланган тезликни оширган ҳолда воқеа жойидан беркинишга уринган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилмоқда.

Киритилди: 11:33 29.10.2018. Ўқилди: 2446 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Сувга тушганлар кимни "сувдан қуруқ" чиқаришмоқчи?

Ҳамкасбларга раҳмат, хоссатан, Kun.uz сайтининг мухбирларига. Уларнинг саъй-ҳаракатлари сабаб ижтимоий тармоқларни портлатаёзган сурат – олти нафар эркакнинг  ариқда тиззасидан сувга ботиб турган ҳолатига ойдинлик киритилди.

Киритилди: 14:56 28.10.2018. Ўқилди: 3439 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Флешмоб давом этади. Яна 6 киши тош кўтариб турди (фото)

27 октябрь куни интернетдаги бош мавзу Тошкент вилояти, Оққўрғон туманида ҳокимлик амалдорлари, маҳалла фуқаролар йиғини оқсоқоли ва икки фермер ариқда  тиззасигача сувда тургани тасвирланган сурат бўлди.

Киритилди: 14:50 28.10.2018. Ўқилди: 2907 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Чашмадек жилвакор она тилим

Она тилим! Юрагимда майса мисол унган тилим. Не-не даҳоларнингдил тубидаги гавҳарларларини олам узра ёйишга хизмат қилган, миллат номини танитишда беназирим, беминнатим - тилим.

Киритилди: 12:00 28.10.2018. Ўқилди: 5902 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ариқдаги сувга тушириб “жазоланганлар”, ўзлари сувга тушишганини айтишди!

27 октябрь ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари шумшайиб турган, кўринишидан зиёли, раҳбарларга хос қўлида блокнот тутган олти кишининг ариқ сувида донг қотган ҳолати тасвирланган суратни роса муҳокама қилишди. Ушбу ҳолат Тошкент вилояти Оққўрғон тумани, “Абдуносир Ғулом” фермер хўжалиги майдонида юз бергани аниқланди.

Киритилди: 08:44 28.10.2018. Ўқилди: 2760 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Зангиотада кетмон сопи билан котиллик содир этилди

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 2018 йил 25 октябрь куни Аччиқсой МФЙ кўчасида яшовчи Б.С. Деҳқонобод МФЙ ҳудудида жойлашган “Амирхон Омад Агро” фермер хўжалиги дала майдонидаги вагон ичида, ўзаро жанжал оқибатида маст ҳолда бўлган шу МФЙ да яшаган фуқаро Ж.Книнг танасини турли жойларига кетмон сопи билан уриб жароҳат етказган.

Киритилди: 16:00 27.10.2018. Ўқилди: 1582 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Тошкентда 57.150 АҚШ долларини ўзлаштирган фирибгар қўлга олинди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра кўрилган чоралар натижасида фуқаро А.О. қолга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 15:25 27.10.2018. Ўқилди: 1256 марта. Фикрлар сони: 0 та.