29 ноябрь куни тахминан соат 12:00 да Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Паркент кўчасида жойлашган қариндошининг уйидан чиқиб, бедарак йўқолган Гафурова Висола Равшан қизи қидирилмоқда, дея маълум қилди ИИББ.
Тошкент шаҳар ИИББ @Tashkent24life интернет-каналида эълон қилинган видеолавҳани, ундаги тасвирга тушган қизларнинг шахсини аниқлаш учун текширувга олди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Қора ниқобли ИИББ ходимлари MMA жангчиси Мурод Хонтўраевни касалхонадан олиб кетди. Жараён видеоси интернетда тарқалди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2018 йилнинг 30 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида яшаган В.Р. маст ҳолда уйида сигарета чекиб, ухлаб қолиши оқибатида сигарет чўғи кўрпага тушиб ёнғин содир бўлган.
Режиссёр Мухлиса Азизова томонидан суратга олинган «Scorpion» фильми 1 декабрдан Алишер Навоий номли кино саройида намойиш этилмоқда. «Scorpion» триллерининг чиптаси 16 000 сўм, кино саройда намойиши давом этаётган бошқа фильмларнинг билет нархи эса 12 000 сўм қилиб белгиланган.
2018 йил 18 январь куни, соат тахминан 10.30ларда «Самара-Чимкент» автомобиль йўлининг 1068-километрида икки ярусли «Kassbohrer» автобуси ёниб кетганди, унинг ичида 57 киши бўлган. Рўй берган ҳодиса оқибатида Ўзбекистон Республикасининг 52 нафар фуқароси ҳалок бўлди, 5 киши куйиш жароҳатини олди.
Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, Тошкент вилоят Бекобод туман ИИБ ЙХХБ ходими С.И. вилоят прокурорининг номига ариза билан мурожаат қилади. У ўз мурожаатида прокуратура хизмат кийимида ўзини вилоят прокуратураси 18-бўлимининг «Абдувоҳид» исмли терговчиси деб таништирган шахс унга нисбатан вилоят прокуратурасининг 8-бўлими томонидан ариза юзасидан тадбир ташкиллаштирилаётганлигини билдириб, унга ёрдам кўрсатиши мумкинлигини айтиб, 500 АҚШ доллари талаб қилаётганлигини билдирган.
Тошкентда сохта ҳужжатлар асосида божхона тўловлариан имтиёзлардан фойдаланган ташкилотлар аниқланди, деб хабар қилди божхона қўмитаси матбуот хизмати.
28 ноябрь куни истеъдодли актриса, дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова ва Маратнинг никоҳ оқшоми «Яккасарой» ресторанида бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
2017 йил 24 апрель куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида яшовчи В.Б. ва Яккасарой туманида яшовчи М.А.лар Сайрам тор кўчасида жойлашган офисда тадбиркор Г.Ш.га 5 000 тонна карбамид кимёвий ўғитини етказиб беришликни ваъда қилиб, соҳта ҳужжатлар тайёрлаш орқали фирибгарлик йўли билан ундан жами 248 209 АҚШ долларини олиб, ваъдасини бажармаган.
Бизга бир гуруҳ фуқаролардан Тошкент шаҳар Сергели туманида қурилаётган кўп қаватли арзон уйлар учун 2018 йил март ойида бошланғич тўлов тўлангани, аммо шу йил октябрь ойига келиб фуқаролар олиши керак бўлган уй қурилмагани ҳақида маълумот келиб тушди. Turon24 мазкур масала юзасидан суриштирув ўтказди.