Ангрендаги Алишер Навоий номли истироҳат боғида кўп йиллардан буён сақланиб келинаётган Як-40 самолёт модели 2 январь куни оқшомда ёниб кетган. Ёнғин сабаблари номаълум, у ҳақда шу вақтгача бирор расмий ахборот берилмаган.
Ўзбекистон истеъмолчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва ЎзАнинг жойлардаги вакиллари биргаликда ҳудудлардаги газ қуйиш шохобчаларида метан газни нархини ўрганмоқда.
Zeromax компаниясининг собиқ ижрочи директори Миродил Жалолов жорий йил 8 январь куни ДХХ тергов изояторидан озод қилинди ва шу куннинг ўзида Тошкентдаги уйига қайтди.
2019 йил 5 январь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи Г. Д. маст ҳолда қўшниси М.П.нинг уйида у билан ўзаро жанжаллашиб, унинг бош ва баданининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган
Жорий йилнинг 5 январь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида маст эркак ўз қўшнисини дўппослаган.
Жорий йилнинг 7 январь куни Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида яшовчи Г.И. (исмл аёл) маст ҳолда уйида ўзаро жанжал сабаб меҳмонда бўлган таниши Ж.Б.га пичоқ билан жароҳат етказган.
3 январь куни Тошкент шаҳридаги уйидан Matiz машинасида чиқиб кетиб, бедарак йўқолган 26 яшар йигит соғ-омон топилди.
2018 йил 27 декабрь куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Лола кўчасида яшовчи С.К. (исмли аёл) ИИБга мурожаат қилиб, 2018 йил 26 декабрь куни бирга яшовчи ўғли 27 ёшли Ф.К. “Спарк” русумли автомашинани Чилонзор 7-даҳадан номаълум томонга ҳайдаб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган эди.
Олмалиқ кон-металлургия комбинати(ОКМК) мисни бойитувчи янги фабрика қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Халқ сўзи онлайн" хабар берди.
Ўтган оқшом Тошкентдаги Авлиё-Успенск соборига Рождество ибодатини амалга ошириш учун беш мингдан ортиқ маҳаллий православ насронийлар жамланишди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Тошкентдаги «Авиасозлар деҳқон бозори» («Кадишева») бозори негизида савдо-маиший марказ қурилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрини инфратузилмавий ривожлантиришга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори иловасида айтилган.
4 январь куни соат 17.50 да 102 рақамига 26 ёшли Жўраев Беҳруз Темуровичнинг онаси қўнғироқ қилди. Аризачининг хабар беришича, унинг ўғли 3 январь куни тахминан соат 15.00 да оқ рангли “Матиз” русумли (давлат рақами 01 W 914 QA) автомобилда уйдан чиқиб, қайтиб келмади. Жураев Б.нинг онасининг сўзларига қараганда, Беҳрузнинг қўл телефони бўлмаган.