Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда "тунги кўнгилочарлик"да қатнашган 14 та автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилди (+видео)

Тошкентда "тунги кўнгилочарлик"да қатнашган 14 та автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилди (+видео)

10 февраль куни Тошкент шаҳрида Ucell маъмурий биноси қаршисидаги автотураргоҳда тунги кўнгилочарлик уюштирилган. Пойтахт ИИББ матбуот хизматидан маълум қилинишича, унда иштирок этган 14 та автотранспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилиб, уларнинг ҳайдовчиларига нисбатан турли хил қоидабузарликлар учун маъмурий таъсир чоралари кўрилган. Бу ҳақда uz24.uz ёзмоқда.

Улардан 5 нафарида транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта полиси бўлмагани, 4 нафар ҳайдовчининг автомобиллари ойналари тегишли рухсатсиз қорайтирилгани, 2 нафар ҳайдовчи автомобилида шовқинни пасайтирадиган мослама (махсус спорт тури) ўрнатгани, яна бири бошқа шахсга тегишли бўлган автомобилни бошқариш учун ишончномага эга эмаслиги, бошқасида ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талони йўқлиги, яна бир ҳайдовчида транспорт воситасининг паспорти бўлмагани аниқланган.

ИИББ ушбу воқеа акс этган видеони эълон қилди.

Киритилди: 18:07 12.02.2019. Ўқилди: 2424 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!