Менга бир эркак ва икки аёл яқинлашиб, мендан миллий таомимиз паловни қаерда ейиш мумкинлигини сўрашди. Уларга энг яқинда жойлашган Yalpiz миллий таомлар ресторанини маслаҳат бердим.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, В.Х. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, кўрилган чоралар натижасида С.З. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Интернетда Райҳон Ғаниеванинг қўшиқларини ўзбекча куйлаган кореялик фуқаро видеосини кўрган бўлсангиз керак.
Фарғона вилоятида содир этган жинояти учун қидирувга берилган аёл Тошкент шаҳрида қўлга олинди. Ёш қизчаларнинг зиракларини алдов орқали ечиб, кун кечирган аёлнинг Тошкентда амалга оширган найранглари тезда фош этилди.
Тошкент шаҳридаги "Олмазор" метро бекати ёнида Тошкент вилоятидан шифокорга кўриниш учун келган шахс вафот этди.
11.04.2019 йил соат 13:15 да Тошкент шаҳар ИИББга келиб тушган хабарга кўра, Яшнобод тумани, С.Машхадий 1-берк кўчаси, 12-уй ҳовлисидаги қудуқ ичидан фуқаро А.Х.нинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани Фарғона йўли кўчасида яшовчи, муқаддам судланган Х.М., М.Улуғбек тумани Пилла-1 кўчасида яшовчи, муқаддам судланган Б.Р. ва Тошкент вилоятининг Пискент тумани А.Самадов кўчасида яшовчи М.Т.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.
2018 йил дастури доирасида қурилган уйларнинг расмийлаштириш ишлари расман 1 ойга тўхтатилганлиги маълум қилинди.
Тадбиркор Муҳаммадбобур Хўжаев пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида 700 дан ортиқ кўп қаватли турар жойни қуриб, фойдаланишга топширган. Бу уйлардан сотиб олган аҳоли эса уйларнинг сифатсиз эканлигидан норози.
Бугун соат 20.50 дан 21.00 гача бўлган вақт оралиғида Шайхонтохур тумани Беруний кўчасидаги авиакасса қаршисида “Матиз” русумли автомобилни бошқариб борган ҳайдовчи 5 ёшли болани уриб юбориб, воқеа жойидан яширинган. Бола шифохонада жон берди. Дастлабки маълумотларга кўра, бола уйидан рухсатсиз чиқиб, серқатнов йўлни мустақил кесиб ўтмоқчи бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.Г.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.