Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Арзон нархда уй олиб бераман деган фирибгар аёл қўлга олинди

Арзон нархда уй олиб бераман деган фирибгар аёл қўлга олинди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жорий йилнинг 14 апрель куни тушган хабарга кўра, 2018 йил 2 июнь куни Юнусобод туманида яшовчи 65 ёшли С.З. исмли аёл Учтепа туманида яшовчи 60 ёшли У.Б. исмли аёлга арзон нархда 3-хонали уй олиб беришини ваъда қилиб, ундан 3 600 АҚШ долларини олган ва шу кунга қадар берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, кўрилган чоралар натижасида С.З. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 09:54 16.04.2019. Ўқилди: 1436 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!