19 июнь куни тахминан соат 10:00 да Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани Юзработ кўчасида Хоразм вилоятида рўйхатдан ўтказилган Cobalt русумли автомобилда ҳаракатланиб борган 31 ёшли Д.Б. пиёдани уриб юборган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабарида айтилади.
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ОАВ вакиллари билан бўлган учрашувда Тошкент шаҳрида вақтинча прописка билан яшаётганларнинг фарзандлари ёки Тошкент вилоятидан қатнаб ўқиётганлар қайси мактабда ўқиши ҳақидаги саволга жавоб бериб ўтди.
Тошкентдаги талаб энг юқори бўлган 81та мактаб рўйхати тузилиб, уларга ўқувчилар қабули бўйича янги тартиб ўрнатилгани бу мактабларнинг раҳбарлари порахўр эканини англатмайди, дея баёнот берди Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов.
Ўзбекистон Бош прокуратураси Тошкент фармацевтика институтида 2,5 млрд сўмлик бюджет маблағларининг ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилингани тўғрисида хабар берди.
Тошкент шаҳар ИИББ жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бошқармаси, терроризмга ва унинг турли кўринишларига қарши курашиш бўлимининг ўта муҳим ишлар бўйича катта тезкор вакили бўлиб ишлаган Айдаров Арман Агзамханович Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туман судининг 2009 йил 30 октябрь кунги ҳукмига кўра, ЖКнинг 206-моддаси 2-қисми “б, в” бандлари, 205-моддаси 2-қисми “а, б, в” бандлари, 165-моддаси 3-қисми “а, в” бандлари, 109 моддаси 2-қисми, 235-моддаси 2-қисми “а, в, г” бандлари, 234-моддаси 1-қисми, 209-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари ва 2411-моддаси билан, ЖКнинг 59, 61-моддалари тартибида, узил-кесил 3 йил муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиниб, 12 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда аёл пол артаётгани тасвирланган сурат тарқалди. Унинг олдида фарзанди ҳам бор.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 02.03.2018 йилги ижро варақасига асосан қарздор “Gidromaxsus Trans Servis” масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи АТБ “Туронбанк” фойдасига 2.248.577.301 сўм қарз ундириш ҳамда ундирувни гаровга қўйилган қарздор корхонага тегишли 9 та “Howo” русумли юк машинасига қаратиш белгиланган.
Газ тармоғига тўғридан-тўғри уланиш фуқаро С.Ф. учун қонунийдир балки. Ёки истеъмолчи оила бюджетига 12 млн. сўм зарар келтиришини билганида қонун талабларига зид ҳаракатлардан тийилармиди?
Facebook'даги "Халқ билан мулоқот" гуруҳида берилган хабарга кўра, Алишер Усмонов Тошкентдаги 110-сонли ўрта умумтаълим мактабига ташриф буюрган.
15 июнь куни Гулнора Каримованинг адвокати Грегуар Манжа яна Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда адвокат ўзининг Twitter’даги саҳифасида ёзиб қолдирди.
Олий суд матбуот хизмати собиқ рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллаган фуқаро ҳақидаги мақолани эълон қилди. Қуйида мақола тўлиқлигича эътиборингизга ҳавола этилади.