Хонанда Шароф Муқимов иккинчи марта оила қурмоқда. Бу ҳақда хонанданинг яқин дўсти Жўрабек Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.
2019 йил 24 июнь куни тахминан соат 03:50да Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги Мирзо Улуғбек – Махтумқули кўчалари кесишмасида ЙТҲ содир бўлди.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судида судья М.Усмонов раислигида бизнесмен Аҳмед Алиевнинг иши бўйича апелляция эшитуви бўлиб ўтмоқда. Аҳмед Алиев 2013 йилда бир қатор моддалар билан 20 йилга озодликдан маҳрум этилган эди, деб ёзади «Новости Узбекистана».
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 июлдаги «Тошкент шаҳрининг марказий қисмини ободонлаштириш ва архитектуравий қиёфасини янада яхшилаш ҳамда аҳоли ва пойтахт мехмонлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 559-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида янги замонавий комплекс – «Tashkent City» халқаро ишбилармонлик маркази қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Жиноят жойидан яширинмоқчи бўлганида Набижон И. ИИББ ППХ ходимлари томонидан қўлга олинди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, кўрилган чоралар натижасида А.Р. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлган шахси номаълум фуқаронинг яқинларини қидиряпти.
Ҳоким Ортиқхўжаев 22 июнь куни Сайилгоҳда фақат пинг-понг ўйнагани йўқ: ўринбосарлари билан бирга тўп тепиш ўйинини ҳам ўйнади; ўринбосарлари билан бирга қўшиқ ҳам куйлади (айтишларича, ўринбосарларидан бири Элбек Шукуров ёмон куйламасмиш), бошқалар билан бир навбатда туриб музқаймоқхўрлик ҳам қилди.
Ижтимоий тармоқларда Жаҳонгир Ортиқхўжаев стол тенниси ўйнашга уринган ҳолат акс этган видео тарқалди.
Тошкент шаҳри Учтепа туманида педагог ходимларни мажбурий меҳнатга жалб этган директорга нисбатан маъмурий жазо чораси қўлланилди, деб хабар қилмоқда вазирлик матбуот хизмати.
Шавкат Мирзиёев: "Бу аёлларнинг йиғлаганини кўриб, дод дегим келади".
Кўрилган чоралар натижасида Р.И., С.А.лар қўлга олинганлар. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.