Суд, прокуратура, ички ишлар, адлия ва божхона органларининг мутасаддилари 10-13 март кунлари мобайнида мурожаатчилар билан мулоқот ўтказишади.
Мазкур юк машинасининг ҳайдовчиси бўлган Ғузор туманида яшовчи шахс юк машинасида Шаҳрисабз шаҳридан Термиз шаҳрига қадоқланган сув олиб кетаётган бўлган.
Бугун Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев мазкур ҳудудда бўлди. Ҳоким ва масъулларни ҳайкаллар ва қадимий ёдгорликнинг бугунги ҳолати ҳайратлантирди.
Туман ҳокимининг "Миришкор туманида дам олиш кунлари ярмаркаларни ташкил этишни самарали йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги норматив тусдаги қарори қабул қилинди.
2020 йилнинг 06 март куни Китоб туманида яшовчи фуқаро (аёл) ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йилнинг 2 март куни қариндоши 25 ёшли Дадахон Х., спиртли ичимлик таъсирида маст ҳолда бўла туриб, унинг ўғли 17 ёшли Шаҳзод У.,нинг чап кўзига қўли ҳамда пичоқ билан кўкрак соҳасига урганлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
ЙТҲ оқибатида пиёда, 15 ёшли Б.З. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилди.
Об-ҳаво сабаб турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи “Тахтақорача” довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи, алиментдан 29 миллион 735 минг сўм қарздорлиги мавжуд бўлган ота 12 суткага қамалди.
Қашқадарёда «Дамас» ҳайдовчиси йўлидан чиқиб қолган ўйинчоқни англай олмай ағдарилиб кетади. Воқеага гувоҳ бўлган 2 ўткинчи йўловчи ёрдам беришга келади. Улар машина ичидаги йўловчиларни қутқариб олишади.
Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида Lacetti ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиши оқибатида машина 50 метр пастликка қулади. Бу ҳақда «Дарё»га туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Дилшод Мирзаев маълум қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ғўзор тумани ИИБ томонидан гумондор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга "Қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.