Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Юртимизда биринчи бўлиб Миришкор туманида ҳокимнинг электрон қарори қабул қилинди

Юртимизда биринчи бўлиб Миришкор туманида ҳокимнинг электрон қарори қабул қилинди

Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, вазирлик томонидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон – «Э-қарор» тизими синов тариқасида ишга туширилган эди.

Бугун Қашқадарё вилоят ҳокимидан сўнг нафақат вилоятда, юртимиздаги барча туманлар ичида Миришкор туманида биринчи бўлиб, Адлия бўлимидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказган ҳолда, ҳеч қандай қоғозларсиз, «Э-қарор» электрон тизими орқали туман ҳокимининг "Миришкор туманида дам олиш кунлари ярмаркаларни ташкил этишни самарали йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги норматив тусдаги қарори қабул қилинди.
 

Киритилди: 21:25 27.02.2021. Ўқилди: 1983 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!