Lionsgate Movies компаниясининг Youtube’даги каналида «Овчи-қотил» фильмининг трейлери эълон қилинди. Фильмда АҚШ сув ости кемаси экипажи Россия президентини қутқаради ва Учинчи жаҳон уруши бошланишининг олдини олади, деб ёзмоқда «РИА Новости».
АҚШ президенти Дональд Трамп Корея уруши даврида ҳалок бўлган америкалик аскарлар жасадларини қайтариш бўйича ваъдасини бажарганлиги учун КХДР етакчиси Ким Чен Инга миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Россия президенти Владимир Путин тегишли шарт-шароитлар яратилса, Америка етакчиси Дональд Трамп билан учрашиш учун Вашингтонга келишга тайёр. У, шунингдек, АҚШ раҳбарини Москвага таклиф қилганлигини таъкидлаб ўтди.
Дональд Трампнинг ўз ваъдасини бажаришга интилиши унинг кучли томони ҳисобланади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путиннинг ЖАРда бўлиб ўтган саммит якунлари бўйича баёнотига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Германия Мудофаа вазирлигининг раҳбари Урсула фон дер Ляйен АҚШ президенти Дональд Трампнинг ГФРга доимий ҳужумларидан норози эканини билдирди. Бу ҳақда Spiegel ёзмоқда.
АҚШ президенти Дональд Трамп Корея яриморолидаги уруш йилларида ҳалок бўлган америка аскарларининг суяк қолдиқларини ватанига қайтарилишига рухсат берганлиги учун КХДР етакчиси Ким Чен Инга ўз миннатдорчилигини билдирган.
Coca-Cola компаниясининг бош директори Жеймс Квинси АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан жорий этилган алюминий учун бож тўловлари боис завод ишлаб чиқараётган ичимликлар нархини ошириш режалаштирилганини маълум қилди. Бу ҳақда CNBC хабар бермоқда.
Россия президенти Владимир Путин Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг ресторанга бориш тўғрисидаги таклифини қачон қабул қилишини айтди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси олий қўмондони, генерал Қосим Сулаймоний АҚШ президентининг Теҳронга йўналтираётган ҳар қандай таҳдидини ўзига билдиришини айтмоқда.
Бугун, 26 июль куни Эроннинг Ислом инқилоби посбонлари корпуси генерал-майори Қосим Сулаймони АҚШга вайронкор уруш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда.
АҚШ президентига ноўрин саволлар бергани учун CNN телеканали мухбири Дональд Трамп ва Еврокомиссия раиси Жан-Клод Юнкер иштирокидаги матбуот анжуманига киритилмади. Бу ҳақида CNN каналининг ўзи хабар берди.
Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Дональд Трампга совға қилган Жаҳон чемпионати-2018 рамзи туширилган футбол тўпи махсус чип билан жиҳозланган, деб ёзади РИА Новости.