АҚШ президенти Дональд Трамп давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Хизер Науэртни АҚШнинг БМТдаги доимий вакили лавозимига тайинлашга қарор қилди. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди.
Вашингтондаги кафедрал соборда катта Жорж Буш билан видолашиш маросими вақтида Дональд Трамп Барак Обама ва унинг рафиқасининг қўлини сиқди, бироқ Клинтонлар оиласига эътибор ҳам бермади.
Украина президенти Пётр Порошенконинг Bloomberg’га берган интервьюсида маълум қилишича, агарда Украина ҳукумати мамлакатдаги президентлик сайловларини кечиктирса, Россия президенти Владимир Путин ғалаба қозонади.
Россия Федерацияси президенти Владимир Путин АҚШ биринчи хоними Меланья Трампни “Катта йигирматалик” саммитидаги ҳаракати сабаб айрим журналистлар ҳамда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эътиборига тушган вазиятдан “қутқарди”.
АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Инга «нимани истаса, шуни муҳайё қилишини» ваъда қилди. Бу ҳақда Yonhap нашри хабар берди.
Россия президенти Владимир Путин Голливудда суратга олинган “Хантер Киллер” жангари фильмидаги воқеаларнинг юз бериши мумкинлигига шубҳа билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трампнинг The Trump Organization компанияси Россия президенти Владимир Путинга Москвада қурилиши режалаштирилган «Трамп-Тауэр» биносидан пентхаус (бинонинг энг юқори қаватида жойлашган кошонасифат хонадон) совға қилмоқчи бўлган.
Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерснинг брифингда таъкидлашича, АҚШ Президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан биринчи декабрга белгиланган Катта йигирмалик саммити доирасидаги учрашувини бекор қилади.
Иисус Иосифович Христос исмли москвалик эркак Александрский боғида тўполон кўтарди ва Россия президенти хонасига бостириб киришга уринди, деб ёзади TJournal.
Украина президенти Пётр Порошенко Россия президенти Владимир Путинда Россия империясини тиклаш ва Украинани эгаллаб олиш истаги мавжудлигини айтди. Бу ҳақда у Германиянинг Bild нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
Россия президенти Владимир Путин 77 нафар кишига Россия фуқаролигини бериш тўғрисида қарор имзолади, деб хабар қилди ҳуқуқий ахборот расмий интернет портали.
АҚШ президенти Дональд Трамп Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан “Катта йигирматалик” саммити вақтида ўтказилиши режалаштирилган учрашувни бекор қилиши мумкин.