АҚШ президенти Дональд Трамп Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга кириб келган Янги 2019 йил муносабати билан энг эзгу тилаклари изҳор этилган табрик йўллади, деб хабар берди Президент матбуот хизмати.
Россия президенти Владимир Путин 7 январь куни Эрмитажга бормоқчи бўлганини, бироқ музей ёпиқ бўлганини айтди, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Чегарада юз берадиган баҳслар сўнгги вақтларда Буюк Британия, АҚШ ва Европа Иттифоқида сиёсий инқирозга олиб келиши мумкинлиги билан алоҳида аҳамиятга эга бўла бошлади.
Россия президенти Владимир Путин ҳарбий ўтмиши ҳақида сўзлаб берди. Путин Петропавловск қалъасига ташрифи вақтида замбаракдан ўқ узишда иштирок этгандан сўнг Россиянинг фахрий қурувчиси, петербурглик Владимир Бендет билан учрашди.
Бетакрор ижроси ва гўзаллиги билан дунёда минглаб мухлислар эътиборини қозонган ўзбек пианиночиси Лола Астанова Ўзбекистон халқаро форумлар саройида ўз чиқиши билан жаҳон классик мусиқаси шинавандаларини шод этди.
АҚШ ва Мексика ўртасидаги чегарада девор қуришда бетон эмас, энди пўлат ишлатилади. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп твиттерда маълум қилди.
Москвадаги савдо марказларидан бирида эркак ва аёлларнинг Number one ҳамда RussiaRussian woman атирлари сотилмоқда. Уларда Россия президенти Владимир Путиннинг сиймоси ва мамлакат герби акс этган, дея хабар беради «MK.ru».
Кеча, 4 январь куни АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий қилиши мумкинлигини маълум қилди. Шу орқали Трамп Мексика билан чегарада девор қурилишини Конгресснинг рухсатисиз молиялаштиришга эришмоқчи.
АҚШ президенти Дональд Трампнинг Оқ уйда ўтказилган йиғилишда маълум қилишича, СССР Афғонистонга қўшин киритгани сабабли «банкрот бўлган».
Россия президенти Владимир Путин Франция президенти Эммануэль Макрон билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
АҚШ президенти Дональд Трамп кутилмаганда америкалик ҳарбийларни аввал Суриядан чақириб олиши, кейинроқ Афғонистондаги операцияларни ҳам якунлаши тўғрисидаги қарори билан барчани шошириб қўйди.
Челябинск вилояти губернатори Борис Дубровский 1 январь куни Магнитогорсдаги кўп қаватли уйнинг подезди қулаб тушиши оқибатида жабрланган 13 ёшли ўсмир Сергей Гавриловга Россия президенти Владимир Путиннинг Янги йил совғасини етказди. Бу ҳақда «Пятий канал» хабар берди.