Россия Президенти Владимир Путин Дональд Трампни AҚШ Мустақиллик куни билан табриклади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков хабар берди, деб ёзади “ТAСС”.
АҚШ президенти Дональд Трампнинг сайловолди кампанияси учун маблағлар йиғишга масъул маслаҳатчиси Кимберли Гилфойл коронавирусга чалинди. Бу ҳақда Трампнинг сайловолди штаби молиявий қўмитаси раҳбари Серхио Горга таяниб CNN хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Дональд Трампга мактуб йўллади.
Россия Президенти Владимир Путин мамлакат Конституциясига киритилган ўзгартишларга овоз берди. Бунинг учун давлат раҳбари Фанлар академиясининг 2151-сонли сайлов участкасига келди.
Россия президенти Владимир Путин умрбод президент этиб сайланиши керак. Бу ҳақда Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг телеграм каналида маълум қилди.
AҚШ президенти Дональд Трампнинг рафиқаси Мелания кекса фуқаролар билан учрашувда ҳимоя ниқобисиз келгани учун танқид қилинди. Бу ҳақда Express портали хабар бермоқда.
AҚШ Президенти Дональд Трамп, ўзидан олдинги президент Барак Обаманинг Россияга нисбатан заиф бўлганини таъкидлади.
Нижний Новгородда Россия президенти Владимир Путинга тегишли кўйлак сотувга қўйилди, деб хабар беради “Lenta.ru”.
Россия президенти Владимир Путин «Россия 1» телеканалининг «Москва. Кремль. Путин» кўрсатуви эфирида ўзи коронавирусга топширган тестларининг натижаси манфий чиқаётганини маълум қилди. РФ давлат раҳбари ҳар уч кунда тест топшираётганини ҳам айтиб ўтган.
Aмерика Қўшма Штатларининг амалдаги президенти Дональд Трамп ўзидан олдинги президент Барак Обамани хоинликда айблади. Оқ уй раҳбари бу мавзуни CBN News телеканалига берган интервьюсида кўтарган.
AҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг айтишича, Дональд Трамп Хитой билан савдо битими имзоланмагунча коронавируснинг хавфлилиги ҳақидаги огоҳлантиришларга эътибор бермаган.
AҚШ Президенти Доналд Трамп коронавирусни "кунг-флю", "Хитой гриппи" ёки "Ухан" деб аташни таклиф қилди.