Трамп ва бошқа амалдорларнинг айтишича, АҚШ ноябрь ойида ўзининг Афғонистондаги ҳарбийлари сонини 4000 тагача камайтиради. Бу ҳаракатларнинг амалга ошиши Афғонистондаги вазиятга боғлиқ.
AҚШ президенти Дональд Трампнинг коронавирус инфекциясида уч кунлик даволаниши нархи 100 минг доллардан ошди. Ушбу баҳо чоршанба куни The New York Times. томонидан чоп этилди.
АҚШда Демократик партиядан президентликка номзод Жо Байденнинг ҳозирги давлат раҳбари Дональд Трампни "Путиннинг кучуги" деб атагани Россияни "кўтаради". Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин "Россия 24" телеканалига берган интервьюсида AҚШдаги сайловлар бўйича дебатлар ҳақида фикр билдирар экан, айтиб ўтди.
Россия президенти Владимир Путин чоршанба, 7 октябр куни ўз таваллуд айёмини нишонламоқда. Бугун у 68 ёшни қарши олди.
Америка Қўшма Штатларининг юқумли касалликлар бўйича бош мутахассиси Энтони Фаучи коронавирус билан касалланган президент Дональд Трампнинг ҳолати ёмонлашиши ҳақида гапирди. Бу ҳақда у CNN телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
У журналист Шон Хэннитига берган интервьюсида коронавирусга тест топширгани, бироқ унинг натижаларини билмаслигини айтган.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўз тарафдорларини қаршилаш учун ўзи даволанаётган шифохонани қисқа вақтга тарк этди.
Twitter ижтимоий тармоғи COVID-19’га чалинган АҚШ президенти Дональд Трампнинг ушбу касалликдан ўлишини тилаб твит ёзган фойдаланувчиларнинг хабарларини ўчиришни бошлайди. Бу ҳақда компания расмийлари маълум қилган, деб ёзмоқда Motherboard.
Ҳозирда коронавирусга чалингани сабабли ҳарбий-тиббий марказда даволанаётган АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг оғир аҳволдалигини рад этиш учун миллатга видеомурожаат йўллади.
Коронавирусга чалинган AҚШ президенти Дональд Трамп REGN-COV2 препаратини қабул қилмоқда. Оксфорд университети профессори Питер Хорбига кўра, бу энг истиқболли дорилардан биридир.
Шимолий Кореянинг Ёнҳап ахборот агентлигининг маълум қилишича, бу Ким Чен Иннинг АҚШ президентига йўллаган илк яхши тилаклари бўлди.
AҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятида икки киши коронавирус юқтиргани маълум бўлди. Улардан бири Трампнинг штаби раҳбари — Билл Степен.