Интерпол президенти Мэн Хунвэйнинг йўқолишини тергов қилаётган Франция полицияси унинг оиласини ҳимоя остига олди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига асосан 2018 йилнинг 5 октябридан Франция фуқаролари Ўзбекистонга виза расмийлаштирмасдан келишлари мумкин бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Франция Республикасига расмий ташрифи ҳақида маълумот берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан жорий йил 8-9 октябрь кунлари расмий ташриф билан Францияда бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Франция ҳукумати Интерпол президенти Мэн Хунвэйнинг йўқолиши билан боғлиқ тергов ишларини бошлади. Журналистларнинг таъкидлашларича, жаноб Хунвэй Хитойга жўнаб кетган, яъни бир ҳафтадан бери ҳеч ким билан алоқага чиқмаган.
Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 4 октябрдаги 5551-сонли фармонига мувофиқ шу йилнинг 5 октябридан эътиборан Франция Республикаси фуқаролари учун визасиз режим кучга кирди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати KUN.UZ'га шу ҳақида хабар берди.
2017 йилда мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 251,6 миллион АҚШ долларини ташкил қилган. Шундан 143,2 миллиони экспорт, 108,4 миллиони импорт маҳсулотлари улушига тўғри келади.
Франциянинг собиқ президенти Франсуа Олланд ижро ҳокимиятида ягона етакчи бўлиши учун мамлакатда бош вазир лавозимини бекор қилиш керак, деб ҳисоблайди.
Парижнинг кўчалари одамлар билан доимий гавжум. Триумфал аркасига элтувчи кўчада турли қадимий бинолар жойлашган бўлиб, сайёҳлар учун барча шароитлар яратилган. Маълумотларга қараганда Париж шаҳрига бир йилда 80 миллиондан ортиқ сайёҳлар ташриф буюради.
Францияда ўта хавфли жиноятчи Редуан Фаид вертолётда қамоқхонадан қочган ва 24 июль куни Париждан унча узоқ бўлмаган Пископ маъмурий ҳудудида кўриниш берганди.
Парижда биринчи маротаба дизайнернинг номи билан аталувчи кўча пайдо бўлди. Бу ном трикотаж маҳсулотлари қироличаси Соня Рикель билан боғлиқ, дея хабар берди “The Guardian”.
Франциялик машҳур хонанда, шансон қўшиқлар ижрочиси, Шарль Азнавур 95 ёшида вафот этди, деб хабар қилмоқда Франс Пресс агентлиги.